Notice: Undefined index: id1 in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 23

Notice: Undefined variable: languages in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 83

Notice: Undefined variable: lang2 in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 84

Notice: Undefined variable: langs in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 86

Notice: Undefined variable: language in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 87
.:: Tib.uz :: Саломатлик сирлари ::. Kirillcha -> Lotincha

Тиббий-маърифий, илмий-оммабоп сайт


Бизга савол йўллашди:

Tурмуш қургaнимизгa икки йил бўлди. Бефaрзaндмиз. Шифoкoрлaр иккaлaмизни ҳaм “сoғлoм” дейишмoқдa. Лекин мен ишoнмaяпмaн. Чунки, сoғлoм бўлсaк, фaрзaндли бўлишимиз керaк-ку?! Бaлки, биз aҳaмият бермaётгaн сaбaблaр бoрдир? Қaндaй йўл-йўриқ тутaйлик?

Жавобни кўриш...

Барчасини кўриш...

Ёшариш истагида

Жуда қадим замонлардан одамлар ёшлигини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилганлар ёки қарилик даври аломатларидан ўзларини асраганлар. Айнан ўз гўзаллиги ва ёшлигини асраб қолиш мақсадида малика Клеопатра сут тўла ваннада чўмилган, олийнасаб хитой хонимлари эса одамгиёҳ (женьшен)дан тайёрланган турли хил дамлама ва таомлар билан овқатланганлар.

Батафсил…

EРТА УЙҒОНИШ СИРЛАРИ

 Eрталаб уйқудан барвақт уйғониш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Айниқса, одам уйқуга кеч ётганда, буни уддалаш мушкул. Ўзи нима учун эрта туриш керак? Бу шунчалик муҳимми? 

Батафсил…

Уйғонишни биламизми?!

“Кунни қандай бошласанг, шундай тугаллайсан” деган пурмаъно нақл бор халқимизда. Шу боис, сиҳатимиз ва кайфиятимиз қандай уйғонишимизга бевосита боғлиқ.

Батафсил…

Белида белбоғи борлар

Биз, ўзбеклар одатда, «белингда белбоғинг борми?» деган саволимиз замирида «ҳақиқий эркакмисан» деган маънони англатамиз. Таассуфки, бу сўзнинг биз билмаган асл маъноси аҳли донишларга аён. Шундай бўлсада, бироз ўйлаб кўрилса, белбоғнинг ўнлаб ҳикматларини англамоқ мумкин экан.

Батафсил…

Хотира панд бермасин десангиз...

Баъзи одамлар тез-тез депрессияга чалиниб туришади, хотиралари сусайиб, ўзларини ҳолсиз сезадилар. Ана шундай пайтда табиий неъматлар ёрдам бериши мумкин.

Батафсил…

Хурракнинг давоси

Одам нега хуррак отади? Хуррак отишга кўпинча бурун-халқум тузилишидаги ўзига хос туғма хусусиятлар ёки сурункали яллиғланиш касалликлари: тумов, гайморит, тонзиллит, шунингдек бурун полиплари ва аденоидлар сабаб бўлади. Бунда юмшоқ танглай ва лаклук яллиғланади ҳамда бирмунча қалин тортади, бурун-ҳалқумга кириш йўли тораяди ва унда манфий босим ҳосил бўлади.

Батафсил…

Шарбатлардан эҳтиёт бўлинг!

Ошқозон-ичак йўлининг сурункали касалликларидан азият чекаётган одамларга сабзавот ёки мевали шарбатларни, ўсимликлар сувини ҳар қандай гўштли ёки минерал сув қўшилган таомлар билан бирга истеъмол қилиш мумкин эмас.

Батафсил…

Ҳомиладорликда грипп

Эпидемия вақтида ҳар куни бир бўлакдан саримсоқ еб туришга ҳаракат қилинг. Саримсоқ иссини ҳидласангиз ҳам бўлади. Бунинг учун тозаланган бир бўлак саримсоқни майдалаб, унчалик катта бўлмаган шиша идишга солинг ва бурнингизнинг аввал бир тешигидан, кейин иккинчисидан ҳидланг. Муолажани кунига бир неча марта такрорланг.

Батафсил…

Офис ходимининг 5 дарди

Офисда ҳар куни 10 соатлаб вақт ўтказадиган одамнинг энг катта душмани стресс деб ўйлайсизми? Халқаро экспертлар бундан ҳам жиддийроқ муаммолар борлигини аниқлашди.

Батафсил…

Аллергияга чалинган бўлсангиз…

Иложи борича ўзингизни аллергенлардан йироқ тутинг.

Батафсил…

Чанг – саломатликка таҳдид

Ҳар қандай чанг ҳам киши организмига зарарли таъсир қилади. Чангнинг киши организмига зарарли таъсири даражаси, унинг таркиби, солиштирма оғирлиги, заррачаларнинг катта-кичиклиги, шакли, ҳаво ҳажми бирлигидаги чанг заррачаларининг миқдори ва кишининг чангли ҳаводан нафас олиш муддатига қараб аниқланади.

Батафсил…

Зарарли одат!

Кўпчилик бир вақтнинг ўзида ҳам овқатланади, ҳам телевизор томоша қилади, журнал ўқийди ёки компьютер ўйинларини ўйнайди. Бундай ҳолатда еган овқатингизнинг таъмини ҳам сезмайсиз, ундан қониқиш ҳиссини ҳосил ҳам қилмайсиз. Бундай машғулотларни бир вақтда бажариш зарарли одатга олиб келиши турган гап: компьютер, китоб ёки телевизорга ўтирган заҳотингиз дарров нимадир егингиз келиб қолади.

Батафсил…

Хитой тиббиёти: бардавом асрий анъаналар

Айтиш мумкинки, Европа ва Америкада замонавий тиббиёт ривожига қанчалик аҳамият қаритилса, Хитойда анъанавий халқ табобатига эътибор шунчалик кучли. Бу ерда халқ табобати жуда қадим тарихга эга. Хитойликлар тиббиётни «ҳаёт ҳақидаги фан»нинг бир қисми сифатида ўрганишади, мазкур фан таркибига, шунингдек, психофизологик амалиётлар (ушу, цигун, Дао-инь) ва парҳезшунослик ҳам киради.

Батафсил…

Соч жилоси – саломатлик белгиси

Сочлар ҳам худди тирноқлар каби организмнинг саломатлигидан дарак бериб туради. Агар сочларингиз хира тортиб, табиий жозибасини йўқотаётган бўлса, у ҳолда соғлигингиз ҳақида жиддий қайғуришингизга тўғри келади. Тўғри овқатланиш, витамин ва минералларга бой таомлардан истеъмол қилиш, вақтида дам олиш ва очиқ ҳавода сайр қилиш организмнинг соғломлигини таъминлайди.

Батафсил…

Иродали бўлишнинг 6 усули

Маълумки, агар муваффақият қозона олмасак, уйда ёки ишда озгина муаммоларга дуч келсак, ҳаёт тажрибамиз бир оз панд берса, дарҳол бизни тушкун кайфият ўраб олади. Тушкунлик эса ҳеч вақт бу ноқулай вазиятдан олиб чиқолмайди. Ўзимизни ўнглаб олишнинг ягона йўли иродали ва кучли мантиқий тафаккурга эга бўлишдир.

Батафсил…

Мўъжизакор мусиқа

Чарлз Дарвин умрининг охирида ўзининг шеъриятга, муксиқага бўлган иштиёқининг камайгани хусусида ўкиниб, «Агар ҳаётимни қайтадан бошлаш насиб қилганда, ҳар ҳафтада лоақал бир марта шеър ўқиш, мусиқа тинглашни қоида қилиб, шу йўл билан мия ҳужайраларининг фаол ҳолатини сақлаб қолган бўлар эдим», деб ёзган эди.

Батафсил…

Говмижжа азоб берса...

Говмижжа қовоқ четидаги ёғ безларининг яллиғланиш касаллигидир. Бунда қовоқ териси ва шиллиқ қавати шишади, 3-4 кундан кейин говмижжа учи сарғайиб йиринг боғлайди. Ёрилганда йиринг ва некрозланган тўқима бўлакчалари чиқади.

Батафсил…

Агар оёғингиз чарчаса

Тик туриб меҳнат қиладиган одамлар (сотувчилар, станок бошқариш пульти ёнида туриб ишлайдиганлар) кўпинча иш куни охирига бориб оёқлари оғриганини сезадилар. Камҳаракатлик билан ҳаёт кечирадиган кишиларда ҳам ана шундай нохуш сезгилар пайдо бўлади, чунки бу пайтда вена қони димланиб қолган бўлади.

Батафсил…

Шовқинга қарши чоралар

Шовқиннинг одам организмига (акустик) таъсирининг олдини олиш учун қатор ташкилий-техник ва тиббий чора-тадбирлар кўриш: аҳоли яшайдиган жойларни кўкаламзорлаштириш, кўча ҳаракатини тартибга солиш, сершовқин транспортлар ўрнига паст товушли транспорт воситаларидан фойдаланиш (масалан, трамвай ўрнига троллейбус), транспортларда сигнал қўллашни ман этиш, турар жой биноларини товуш ўтказмайдиган материаллардан қуриш, шунингдек лифт, насос, вентилятор ёрдамида шовқинни камайтириш керак.

Батафсил…

Ҳаммомдан қандай фойдаланиш зарур?

Ҳаммомнинг энг муҳим хусусиятларидан бири терини ортиқча ёғлардан халос этиб, организмни шлаклардан тозалашидир. Бир сантиметр терида 40 минг хил касаллик тарқатувчи микроблар бор, деб тахмин қилинади. Тери яхши терлаганида эса ундаги тешиклар кенгаяди.

Батафсил…

Андишани четга суриб…

Кўпчиликнинг иши ўтириб ишлашни тақозо этгани учун иш вақтида ҳаракат қилиши чегаранланган бўлади. Ўрнидан туриб, барча ҳамкасбларининг кўз ўнгида жисоний машқларни бажариш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Батафсил…

Тухум пўчоғининг фойдалари

Суяк синишларини халқ табобати усули ёрдамида даволаш тухум пўчоғи терапияси деб аталади. Майдаланган тухум пўчоғини шўрва, бўтқа, салатга қўшилади. Голландияда даволашнинг мазкур усули қнонуний кучга эга, дорихоналарда эса тухум пўчоғидан тайёрланган бир нечта дори турлари мавжуд. Дарвоқе, товуқ, бедана тухумига саримсоқ, баъзи минерал моддалар аралаштирилган дорилар жуда қиммат нархда сотилади.

Батафсил…

Қадоққа қарши кураш

Қадоқ кишида нохуш кайфият уйғотиш билан бирга, оғриқ ҳам беради. Агар қадоқ ёриқлари орасига микроб тушса борми, баъзи тери касалликлари келиб чиқиши ҳеч гап эмас. Одатда қадоқ тор пойабзал кийилиб, оёққа ортиқча босим тушиши туфайли товонда, жисмоний меҳнатда терининг иш­қаланиши натижасида кафтда, бармоқлар орасида ёки терининг бошқа бирор жойида пайдо бўлади.

Батафсил…

«Табиий» косметиканинг иккинчи томони…

Аёллар ҳар доим ҳам гўзал кўринишни исташган, пардоз-андозни канда қилишмайди. Аммо косметика воситаларини ҳаддан ортиқ ишлатиш кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. 

Батафсил…

Асабингиз мустаҳкамми?

Биз тезкор замонда яшаяпмиз. Хоҳлаймизми, йўқми, тез-тез асабийлашишга мажбур бўламиз: дам кўзланган ишга ўз вақтида улгура олмаймиз, дам уйда қандайдир муаммо чиқади ва ҳоказо. Лекин ҳадеб асабийлашиш соғликка зарар-ку! Демак, ўзимизни асрашимиз керак. Хўш, сизнинг асабларингиз қай даражада мустаҳкам? Буни қйидаги саволларга жавоб бериш орқали билиб олишингиз мумкин.

Батафсил…

Қандли диабет: ичиш ва чекиш – катта душманингиз

Маълумки, қандли диабетда майда қон томирлар зарарланади, тўқималарнинг озиқланиши ва қон билан таъминланиши бузилади. Худди шу бузилишлар инсульт, миокард инфаркти, буйраклар ва кўзларда, оёқ-қўлларда жиддий асоратлар ривожланиши учун замин яратади. Сигарета чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ана шу асоратларни янада кучайтиради.

Батафсил…

Биз қандай кўрамиз?

Мутахассисларнинг айтишича, кўриш қобилияти бузилиши муаммоларини фақатгина кўз тўқималари ҳолатини ўрганиш билан ҳал қилиб бўлмайди. Аслида бу масала бирмунча мураккаброқ. «Қарайдиган кўз, лекин кўрадиган мия», деб олимлар бежиз айтишмайди.

Батафсил…

Тиббиётдаги тажовузлар

Тиббиётнинг вазифаси инсони ҳаётини сақлаш, аммо тарихга назар ташласак, ундан тамомила бошқа мақсадларда ҳам фойдаланилганлигига гувоҳ бўламиз. Яқин ўтмишда бўлиб ўтган қуйидаги воқеаларни ўқир эканмиз, чин дилдан тилак билдирамиз: бундай жиноятлар бошқа такрорланмасин…

Батафсил…

Жиғилдон қайнаса...

Тиббиётда “гастроэзофагеал рефлекс” дея аталадиган бу дардни инсоният ибтидосидан бери мавжуд десак муболаға бўлмас. Оддий тилда айтганда, бу – жиғилдон қайнаши.

Батафсил…

Хаста тилнинг ҳасрати

Глоссит – тил яллиғланиши. Кўпинча тилнинг иссиқ овқат ёки чойдан куйиши, балиқ қилтаноғи ёки суяк билан тилиниши, тиш протезининг нотўғри танланиши туфайли келиб чиқади.  

Батафсил…

Тирноқ ҳам азоб беради

Айрим одамларда тирноқлар икки ёнга ёки ўз ўрнига ботиб ўсади. Бундай тирноқлар оёқнинг бош бармоғида бўлади. Улар ботганда одамга қаттиқ оғриқ беради. Баъзида ботиб ўсган тирноқлар йиринглаб, янада кўпроқ азоб беради. 

Батафсил…

Кекириш – касаллик аломати

Кекириш физиологик жараён бўлиб, барча ёшдаги кишиларга хосдир.

 

Батафсил…

Фақат фактлар

- Одам организмида қлн босими қонни 10 метр масофага «отиш»га қодир.

Батафсил…

Йўталингиз нима дейди?

Йўтал ҳар қандай оғриқдан ёмонлигини биласиз. Бироқ йўталнинг тембрини фарқлаб, қандай касал бўлганингизни аниқлаш мумкин экан. Шифокорлар қандай йўталаётганингизга қараб, нима касалга чалинганингизни аниқлаб, даволашади.

Батафсил…

Меъдадаги «ёнғин»га қарши

Жиғилдон қайнаши тез-тез безовта қилса, унинг келиб чиқишининг олдини олиш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилинг.

Батафсил…

Асабни чиниқтиришнинг 7 қоидаси

Муаммолар ва кўнгилсизликларни юракка жуда яқин олиш бутун организмга зарба беради. Шунинг учун ҳам ҳаётдаги тўфонлардан омон чиқишни истасангиз, ўзингизни руҳан ва жисмонан чиниқтиришингизга тўғри келади.

Батафсил…

Гиёҳлар ва тишлар саломатлиги

Бугунги кунда кўпгина тиш пасталари таркибига шифобахш гиёҳлар экстракти қўшилган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда. Улар тишлар ҳамда милкларнинг соғлом бўлишига ёрдам беради. Гиёҳли тиш пасталарининг тинмай реклама қилиниши бекорга эмас, албатта. Хўш, бундай пасталар таркибида қандай ўсимликлар кўп учрайди?

Батафсил…

Гиподинамия: семизлик сари…

Инсон ҳаётининг ҳар ўн йилидан сўнг қувват сарфланиши тахминан 10 фоизга камайиши меъёрий ҳол эканлигини биласизми? Яъни ўттиз ёшлилар йигирма ёшдагиларга нисбатан 10 фоиз кам, қирқ ёшдагилар 20 фоиз, эллик ёшдагилар 30 фоиз камроқ қувват сарфлашади.

Батафсил…

Чой тўғрисида 9 маълумот

Кўк чой ҳам, қора чой ҳам чой бутаси – хитой камелияси (Camellia Sinensis)дан олинади.

Батафсил…

Клаустрофобия қандай дард?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, сайёрамиз аҳолисининг ҳар тўртинчи ёки бешинчиси бирор руҳий бузилишга чалинган. Айниқса, турли-туман фобиялар кўп кузатилади.

Батафсил…

Яхши ва ёмон стресс

Стресс организмни жисмоний ёки руҳий мувозанатдан чиқарувчи кучли ташқи таъсиротга бўлган жавобидир.

Батафсил…

Маъданли тошлар сеҳри

Феруза, қаҳрабо, маржон... Одатда, бу сингари қимматбаҳо тошлар безак сифатида ишлатилади. Аммо уларнинг нафақат кайфиятга, балки саломатликка ҳам таъсир ўтказишидан хабарингиз борми?

Батафсил…

Тирноқ замбуруғини даволаш

Оёқдаги тирноқлар қават-қават бўлиб қолганда, уларнинг ранги ўзгаради, қандайдир пластинкалар пайдо бўлади. Тиббий адабиётларда бу ҳол тирноқ замбуруғи деб аталади. Уни қуйидагича даволаса бўлади.

Батафсил…

Ҳаракат – соғлик гарови

Ҳаракатсиз яшаш занглаш, занглаш эса заифлашиш, чириш демакдир. Бошқача айтганда, фаоллик – бу ҳаёт, ҳаракатсизлик – залолат.

Батафсил…

Фосфор – совуқ олов

Жисмимизнинг маромида ишлаши учун керакли бўлган унсурлардан бири фосфордир. Айрим маълумотларга кўра, XII асрдаёқ араб кимёгарлари фосфор олишни билишган экан. Аммо тарих китобларида уни биринчи бўлиб немис алхимиги Хеннинг Бранд 1669 йили кашф этганлиги ёзилган. Жаноб Бранд қоронғида порлайдиган бу унсурга «совуқ олов» деган ном беради.

Батафсил…

Ногиронлар учун фойдали гимнастика

Одатда шифохонада даволанаётган ногиронларга махсус гимнастика машқлари буюрилади. Лекин, афсуски, шифохонадан қайтгач, бу машқлар унут бўлиб кетади. Касаллик авж олиб кетмаслиги учун даволовчи гимнастиканинг аҳамияти катта. Шунинг учун ҳам ғайрат ва ҳафсала топиб, ўзингизга мос машқлар билан шуғулланинг.

Батафсил…

Футболнинг фойдалари

Ким нима деса десин, лекин дунёда футболчалик оммавий спорт бўлмаса керак. Уни «миллионлар ўйини» дейишгани бекорга эмас. Дунёнинг исталган нуқтасида футбол мухлислари топилади. Бу «Суюнчи» фильмидаги Анзират бузи айтгандек, шунчаки Али аканинг итидай коптокнинг кетидан чопиш эмас, санъат даражасига кўтарилган ҳақиқий спортдир.

Батафсил…

Биласизми?

Туғма катаракта болаларда кўрликка олиб келувчи энг кўп учрайдиган омил ҳисобланади.

Батафсил…

КЎЗ ЁШИ ФАҚАТ ЙИҒИ УЧУН КЕРАКМИ?

Албатта, кўзнинг ёшланиши кўпинча оддий бир ҳолдек туюлади. Кулган, йиғлаган вақтда ёш чиқишига кўпчилик эътибор ҳам бермайди. Ваҳоланки, кўз ёши фақат йиғлаш учун хизмат қилмайди. Олимларнинг текширишларига кўра, кўз ёшининг бошқа хусусиятлари ҳам бор экан.

 

Батафсил…

ИММУНИТЕТ: ПАСАЙИШ ВА КЎТАРИЛИШЛАР

Касал бўлиб қолдингиз ва иситмангиз кўтариляптими? Билингки, бу пайтда танангиздаги иммун тизими касалликка қарши курашяпти, иситма чиқиши ана шу курашдан дарак. Иммунитет инсон танасининг бегона моддалар, микроблар ва касаллик келтириб чиқарувчи турли митти жонзотларга қарши курашиш воситасидир. Одам танаси унинг ёрдамида ташқи таъсирлардан ҳимояланади. Иммунитетнинг ҳимоя кучини таъминловчи ҳужайралар зарарли микробларни таниб олади ва йўқ қилишга тушади. Иситма кўтарилганда микроблар юқори ҳароратга чидолмай ҳалок бўлади.

Батафсил…

АЁЛ ТИРНОҚҚА ЗОР БЎЛМАСИН…

 Фарзандоиланинг умиди, бахту қувончи, таянчи, чароғбони ва келажаги. Фарзандли оилада бағри бутунлик, шоду хуррамлик бўлади

Батафсил…

“Қўлтиқдаги бадбўйлик”

Ҳозирги иссиқ фаслларда энг кўп учрайдиган нохушлик – қўлтиқ терлаши ва бадбўй ҳид тарқатишидан иборат.Қўлтиқ терлашининг сабаблари талайгина ва улар ўз вақтида бартараф этилиши лозим.

Батафсил…

КЎЗЛАРИНГИЗ РАВШАН БОҚСИН!

 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунё бўйича 285 миллион кишининг кўриш қобилияти турли даражада бузилган, уларнинг 39 миллиони эса кўришдек неъматдан мутлақо маҳрум, яъни кўзи ожизлардир. Шифокорлар кўриш қобилиятини асраш кераклиги ҳақида бот-бот таъкидлашмоқда. Уларнинг хавотир олганича бор: тахминларга кўра, 2020 йилга бориб сайёрамизда кўзи ожизлар сони 75 миллионга етиши мумкин

 

Батафсил…

АНДРОПАУЗА ЁХУД ЭРКАКЛАР КЛИМАКСИ ҲАҚИДА

Маълумки, 45 ёшдан эътиборан аёлларда климакс олди даври бошланади ва бу охир-оқибат ҳайзнинг ва аёллар жинсий гормони – эстроген ишлаб чиқарилишининг тўхташи билан тугайди

Батафсил…

ФАКТЛАР ёки БИЛАСИЗМИЛАР

  Олтмиш ёшдан ўтган одам оддий амбулатор текширувдан ўтса, унда камида учта касаллик аниқланади.Танамиздаги ҳужайралар мустаҳкамлигининг биологик захираси 210 йилга етар экан! Биз эса бу муддатнинг ҳатто ярмидан ҳам фойдаланмаймиз…

  

Батафсил…

ҚЎРҚЯПМАН, ҚУТҚАРИНГ!.. ҚАЙНАНАСИДАН, ТИЛЛАДАН, ГУЛЛАР ВА ҲОКАЗОЛАРДАН ҚЎРҚАДИГАНЛАР ДИҚҚАТИГА

Қўрқув – мутлақо табиий ҳис. Лекин шундай қўрқувлар ҳам борки, улар табиийлик чегарасидан чиқиб, даволашни тақозо этади. Бундай хавотирли ҳислар тиббиётда «фобиялар» деб аталади.

 

Батафсил…

КУЛГИ ВА ЙИҒИ ТЕРАПИЯСИ

«Кулги – саломатликнинг танқис шифоси, чеҳранинг гули»,  деган доно ҳикматни эшитгансиз, албатта. Чиндан ҳам кулги одамни дард-ҳасратдан, ғам-ташвишдан фориғ этадиган, кўнглига ёруғ нур бағишлаб, яшашга, саломатликка, гўзалликка ундайдиган малҳамми? Хўп, кулги бахтли ҳаёт, шодлик нишонаси саналади, йиғлашнинг ҳам фойдаси бор деган қарашларга фикрингиз қандай? Кўпинча асаб бузилиши, бирор кўнгилсизлик, ғам-ташвиш натижасида юзага келувчи кўз ёши тўкишнинг фойдали томонлари нимадан иборат?

Батафсил…

ТУХУМДОНЛАР ЯЛЛИҒЛАНИШИ БЕПУШТЛИККА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН!

«Ёшим 41 да. Анчадан бери жинсий аъзоларимдаги шамоллаш безовта қилади. Ҳожатга тез-тез борадиган бЎлиб қолдим. Сийганда ачишиш бор, қовуғим ҳам санчиб оғрийди. Текширтирсам, дўхтирлар ўнг тухумдонингиз қаттиқ шамоллаган дейишмоқда. Қишлоқда яшайман, қўлимни совуқ сувга жудаям кўп соламан. Деярли ҳар куни кир ювишга одатланиб қолганман. Бунинг устига зах жойларда кўп юраман. Балки шамоллашимга шу ҳолат ҳам сабаб бўлгандир. Бу касалликка қарши қандай даволанишим керак?»

Х. Тошматова, Наманган вилояти

Батафсил…

Сочим тўкилса, нетай?...

Соч тўкилишига сабаб фақатгина соч толаси илдизининг нозиклигими? Ёки сочларингиз тўкилиши танангиздаги бирор "носозлик" ҳақида хабар бермоқдами? Унутманг, тиббий нуқтаи-назардан кунига 50-60 дона соч тўкилиши меъёрий ҳолат ҳисобланади.

Батафсил…

Шифобахш НОК

Қандли диабетга чалинган ва оғир вазнли беморлар кундалик таомномасига бемалол 3-4 дона яхши пишган нокни киритишлари мумкин. Жигар, ошқозон-ичак тизими касалликлари билан оғриган беморлар эса хом нокдан истеъмол қилишлари керак. Янги тайёрланган нок шарбати организмдан заҳарли чиқиндиларни чиқариш хусусиятига эга бўлгани учун, антибиотиклар билан даволашдан кейин тозаловчи ва тикловчи восита сифатида (кунига 1-2 пиёладан ичилади) қўлланилади.

Батафсил…

Доривор ичиш “сир”лари. (1-мақола)

Хасталикка чалинганимизда турли дори-дармонлар қабул қиламиз. Аммо баъзида уларнинг касалликка секин таъсир қилаётганлигини ёки фойда бермаётганлигини сезамиз. Дори-дармонлардан қачон ва қай тартибда фойдаланиш уларнинг самарадорлигини оширади?

Батафсил…

“Оғу”га айланса, гоҳо доривор... (2-мақола)

Кўпчилигимиз таблеткаларни дуч келган суюқлик билан ичишга одатланганмиз. Айримлар чой, шарбат, компот, қаҳва каби суюқликлар ёрдамида дори ичишга одатланишган. қайси дориворлар қандай суюқликлар билан “келишмайди” ёхуд аксинча “дўст тутинади”?

Батафсил…

Ҳайдовчиларга дориворлар таҳдидлари (3-мақола)

Дунё статистикаси маълумотларига қараганда, йўллардаги ҳар қандай автоҳалокат бевосита ёки билвосита дориворлар қабули билан узвий боғлиқ.

Батафсил…

Олманинг “сир”лари

Олманинг қайси рангдагиси тиббий нуқтаи-назардан фойдалироқ? Олмани қандай сақлаш тавсия қилинади? Олма темир танқис камқонликнинг олдини олишда етакчи ўринда туриши ростми? Олмани пўстлоғи билан ейиш афзалми ёхуд арчиш керакми? Олма қайси касалликларни даволашда қўл келади?

Батафсил…

Пурмаъно шифо латифалар

Луқмони Ҳакимдан:
- Ҳастага нима едирайлик? – деб сўрабдилар.
- Аччиқ сўздан бошқа нима едирсангиз едираверинг, - дебди Ҳаким.

Батафсил…

Дарди бедавога элтган - баддуо

Болалик пайтимда бир тиланчи чол дўмбирасини кўтариб, уйма – уй кириб юрар, одамлар кўнглини хушнуд қилгани учун нимани берсалар индамай олиб кетарди. Ҳар гал отам у чолнинг дўмбирасида қўшиқ айттирар, биз болалар у айтган қўшиқлар маъносини унчалик тушунмасак-да, чолнинг ҳазин ва дардчил овозидан завқланиб ўтирардик.

Батафсил…

Бавосир(геморрой) (1-мақола)

Ҳозирги кунда геморройга аҳолининг 10% чалинган бўлиб уларнинг аксарияти 30-50 ёшдаги эркаклардир. Бу касалликка аёллар айниқса ҳомиладорлик даврида чалинадилар...

Батафсил…

Бавосирнинг боислари (2-мақола)

Ўттиз ёшдан эндигина ҳатлаб ўтган йигит бавосир дарди билан оғриб, деярли ярим йил давомида қон йўқотиб юрса-да, ҳеч кимга сир бой бермаган. Охири, вужуд ҳолдан тойиб, беҳуш бўлгачгина шифохонага элтилган. Операция қилиниб, қанча қон қуйилса-да, у буйрак етишмовчилигидан вафот этди.

Батафсил…

Илоҳий шифо жо - ЗАМЗАМ

Ёшлигимдан кўпгина давраларда ва ҳаттоки, айрим телекўрсатувларда ҳам дастурхонга келтирилаётган ҳаром ичимликка нисбатан “обизамзам” атамаси ишлатилишига барчамиз ўрганиб ҳам кетган эдик...

Батафсил…

Отамерос идишлар сири

Кадимдан ота боболаримиз табиатдан олинган идиш товоқларда овқатланишган ва бу анъаналар узоқ вақтлар авлоддан авлодга мерос бўлиб келган. Шунингдек бу нарса уларнинг табиат билан ўзаро ҳамоҳанг яшаганлигидан далолатдир.

Батафсил…

Ҳалокатга элтувчи ғафлат

Ғафлат ўз оғушига маҳкам чулғаб олган шундай кезларда томирлардаги қон оқими шиддаткорлиги шу даражада сусаяр эканки, агар ўз вақтида уйғонилмаса ҳалокатга учраш ҳеч гап эмас экан. Айниқса, ичкиликбоз, ишратга ўч, хафақон дардли ёхуд юраги хаста кимсалар учун бу пайтдаги ғафлат деярли ҳалокат демакдир

Батафсил…

Бобомдан уққанларим

Саксонбой, Тўқсонбойларнинг оталари бўлган аждодларимиз орасида эркаклик бези яллиғланиши - простатит сингари дардлар ўта кам учраганлиги маълум. Бунинг боиси нимада?

Батафсил…